Зулфиқор Мусоқов: “"Ўзбекистон тарихи" телеканалидан жуда ранжидик...”

Зулфиқор Мусоқов: “

Зулфиқор Мусоқов: “"Ўзбекистон тарихи" телеканалидан  жуда ранжидик...”

 

Бизни "БЕРЛИН-ОҚҚЎРҒОН" филм ижодкорларини янги очилган "Ўзбекистон тарихи" каналига таклиф қилишиб, филмимизни томошабинларга кўрсатишидан хурсанд бўлувдик. Лекин қайси бир палид аблаҳ одам қонунни бузиб, давлат мулки бўлган филмни эфирда ўзича кесганидан жуда ранжидик. Афсус, эндигина вужудга келган янги телеканал фаолятини бунақа қинғир ишлар билан бошланиши жуда жирканч ҳол... Кесилган эпизодларни бадиий маъноси йўқ қилинди.

1. Кичкина Клаус фашист байроғи тақилган тортни Деборани уйига олиб келиши.

2. Қўзибой тоғасининг бурдаланганини кўриш кадрлари.

3. Фашист байроғи остида биринчи бўса. Ахир биз ўша байроқни тайерлашда қанча мехнатимиз кетган эди.

4. Клаус ва Дебора катталигида ухлаши.

5. Фашистларни одамларни ўлдириш кадрлари ва айнан барча миллатларни, шу хисобда ўзбекларни хам, қириш ҳақидаги ҳужжатли кадрлар йўқ.

Бу атайин қилинган жуда жиддий қўпорувчилик хатти харакат деб тушундим ва эртагаёқ бу хақда хохлаган жойда бу ишни КИМ ҚИЛГАНИНИ талаб киламан ва бизнинг хуқуқимиз бузилгани ҳақида билдираман. Жуда хафа бўлдик...

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.