Жаҳоннинг энг кучли шахматчилари йиғилган турнирда ўзбекистонлик 2 гроссмейстер иштирок этмоқда

Жаҳоннинг энг кучли шахматчилари йиғилган турнирда ўзбекистонлик 2 гроссмейстер иштирок этмоқда

Кеча, 9 октябрь куни Буюк Британияда жаҳоннинг энг кучли шахматчиларини ўзида жам қилган нуфузли Grand Swiss турнирига старт берилди.

Англиянинг Мэн оролида ўтказилаётган ушбу халқаро турнирда дунёнинг 154 нафар кучли шахматчилари қатнашишмоқда. 

Жумладан, амалдаги жаҳон чемпиони Карлсен Магнус (Норвегия), вице-чемпион Вишвванатан Ананд (Ҳиндистон), Каруана Фабиано (АҚШ), Сергей Карякин (Россия) ва бошқалар. Маълумот учун, ушбу шахматчилар швейцарча системада тарихдаги жуда кучли шахматчилар ҳисобланишади.

Ўзбекистон Шахмат федерацияси матбуот хизматининг маълумотига кўра, мукофот жамғармаси 433.000 АҚШ доллари бўлган ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини 17-жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов ва умидли ёш спортчимиз Нодирбек Абдусаттаров ҳимоя қилади.

Айни пайтда Рустам Қосимжонов 2657 рейтинг очколари билан Абдусаттаров Нодирбек эса 2608 рейтинг очколари билан мусобақага етиб боришган. 22 октябр куни якунига етадиган Grand Swiss турнирида олтин медални қўлга киритган шахматчига 70.000 АҚШ долларини, иккинчи ўринга 50.000 АҚШ доллари, учинчи ўрин соҳибига эса 40.000 АҚШ доллар мукофот пули бериш режалаштирилган. Кучли ўттизликка кира олган шахматчига эса 2000 АҚШ доллари берилади.

Бундан ташқари, турнир ғолиби пул мукофотидан ташқари, тўғридан-тўғри жаҳон чемпионлиги учун курашиш мумкин бўлган мусобақага автоматик йўлланмани қўлга ҳам киритади.

Маълум қилинишича, умумий ҳисобда 42 давлатдан ташриф буюрган ушбу нуфузли турнирда 154 нафар шахматчилардан 134 таси халқаро гроссмейстерлар, 17 нафари эса халқаро спорт усталари ҳисобланади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.