Ёнғин натижасида Сирдарёдаги бир оила аъзоларининг барчаси ёниб кетди

Ёнғин натижасида Сирдарёдаги бир оила аъзоларининг барчаси ёниб кетди
Сирдарёдаги хонадонлардан бирида 2020 йилнинг 17 февраль куни бўлган ёнғин натижасида бир оиланинг олти нафар киши вафот этди. 2020 йилнинг 17 февраль куни соат 02:40да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, “Кўркам диёр” маҳалла фуқаролар йиғини, Робот кўчасидаги 3-уй, 1-хонадонда даҳшатли ёнғин содир бўлди. ФВВ Ахборот хизмати берган хабарга кўра, ёнғин натижасида уйга кириш йўлаги ва ётоқхонада 40 кв.м майдонда ёнғин бўлган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан соат 03:00да ўраб олингани ҳамда соат 03:45да тўлиқ ўчирилгани айтилмоқда. Ёнғин оқибатида эса ушбу хонадонда бўлган уй эгаси Б.З. 1972 й.т., унинг турмуш ўртоғи Н.Х., 1976 й.т., икки нафар қизи О.Ш., 1996 й.т., О.Д., 2006 й.т., ўғли О.А., 2010 й.т., набираси Н.Н., 2018 й.т. вафот этган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.