Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари Ўзбекистонда

Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти раҳбари Ўзбекистонда

2019 йилнинг 9 август куни “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси бошқарув раиси Баҳром Қурбонов Япония ташқи савдони ривожлантириш ташкилоти (JETRO) раҳбари жаноб Дзюн Такахаси билан учрашув ўтказди.

JETRO – Япония Ҳуқумати томонидан тузилган ташкилот бўлиб, Япония ва дунёнинг 54 мамлакати ўртасида ўзаро савдони ривожлантириш ва инвестицияларни олиб кириш бўйича кўмак кўрсатади. Унинг ваколатхоналари дунёнинг 74 шаҳрида мавжуд.

JETRO асосий вазифаси Японияга тўғридан – тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва Япониядаги кичик ва ўрта корхоналарга халқаро ва тижорат салоҳиятини ривожлантиришда ёрдам бериш.

Учрашув давомида меҳмонлар япониялик ишлаб чиқарувчи, ишбилармон ва инвесторларни таништириш ва мамлакатимизга жалб қилиш мақсадида Ўзбекистонда қисқа вақт ичида пиллачилик ва ипакчилик тармоғида амалга оширилаётган ислохотларга ҳамда соҳани ривожлантиришда эришилган ютуқларга катта қизиқиш билдирдилар.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.