Яна бир ўзбек спортчиси пичоқлаб ўлдирилди

Яна бир ўзбек спортчиси пичоқлаб ўлдирилди

Бугун, 11 сентябрь куни тонгда яна бир ўзбекистонлик спортчи пичоқлаб ўлдирилди. Маълум қилинишича, ушбу мудҳиш қотиллик Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида содир этилган.

23 ёшли таниқли спортчи Муслим Омонов пичоқланиб ўлим топиш борасида спортчилар бўйича иккинчиси ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, бу воқеадан аввал 2018 йилнинг 8 августидан 9 августига ўтар кечаси кураш устаси Жамшид Кенжаев Тошкентдаги “Aurum-898” тунги клуби олдида пичоқланган эди.

Маълумот учун, бугун вафот этган Муслим Омонов Москвада бўлиб ўтган аралаш жанг санъатлари бўйича FFC-2 мусобақасида ғолибликни қўлга киритган эди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.