Ўзбекистонда коронавирус сабабли нарх-навони оширган ва ёлғон хабар тарқатганлар жазоланади

Ўзбекистонда коронавирус сабабли нарх-навони оширган ва ёлғон хабар тарқатганлар жазоланади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради.

Бунга Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳам Давлат солиқ қўмитаси жалб қилинади. Озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамланган.

Ўзбекистон фуқароларининг чет давлатларга чиқиши, чет давлат фуқароларининг Ўзбекистонга кириши тақиқланади. Чет давлатлардаги Ўзбекистонликларнинг қайтишига шарт-шароит яратилади.

Шу ўринда айтиш керакки, карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима яратадиган хабарлар тарқатадиган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.