Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ОЧ—2020 ярим финалига чиқди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси БААни йирик ҳисобда мағлуб этиб, ОЧ—2020 ярим финалига чиқди

 

Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 19 январь, якшанба куни 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида 2020 йилги Осиё чемпионати чорак финали доирасида БАА термасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Абдулла ал-Амири гол уриб, БААни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 3 дақиқа ўтиб Илҳом Алижонов кучли зарбаси билан ҳисобни тенглаштирган бўлса, 25-дақиқада Ойбек Бозоровга нисбатан ишлатилган қўполлик учун ҳакам Ўзбекистон фойдасига пенальти белгилади. Пенальтини жамоа сардори Ислом Қобилов аниқ амалга оширди. Бу унинг мусобақадаги учинчи голи бўлди. 41-дақиқада эса Бозоров узоқдан кучли ва аниқ зарба бериб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

Иккинчи бўлимдаги иккала гол ҳам Ўзбекистон термаси вакиллари ҳисобига ёзилди. Захирадан ўйинга қўшилган Нурилло Тўхтасиновнинг узатмасидан сўнг Жасур Яхшибоев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва гол урди. 90+5-дақиқада эса Тўхтасиновнинг ўзи чиройли комбинацияни гол билан якунлаб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Шу тариқа мусобақанинг амалдаги чемпиони Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим финалнинг сўнгги иштирокчисига айланди. Любинко Друлович шогирдлари Олимпиада йўлланмаси учун баҳсда Саудия Арабистони билан баҳс олиб боради

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.