Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси Усмонхон Алимов лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Маълум қилишларича, бугун, 10 сентябрь куни Халқаро Ислом академиясида Бош вазир Абдулла Арипов раислигида йиғилиш ўтказилган. Унда диний идора, унинг вилоятлардаги вакилликлари ходимлари, ҳукумат ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти қатнашган.

Йиғилишда Усмонхон Алимов диний идора раислигидан олингани эълон қилинган. Унинг ўрнига, шу вақтгача Тошкент вилояти бош имом-затиби лавозимида ишлаб келган Хайруллоҳ домла Турматов диний идора раиси, муфтий этиб тайинланган.

Маълумот учун, Усмонхон Алимов 1950 йили Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. Бухородаги “Мир Араб” мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида таҳсил олган.

У узоқ йиллар давомида Самарқанд вилоятидаги “Имом Бухорий” жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 2000–2006 йиллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили, 2006 йил августдан диний идора раиси, муфтий сифатида ишлаб келган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.