Ўзбекистон фуқароси Россияда юз берган авто ҳалокат туфайли жарохатланди

Ўзбекистон фуқароси Россияда юз берган авто ҳалокат туфайли жарохатланди

Ўзбекистон фуқароси Россияда юз берган авто ҳалокат туфайли жарохатланди. Ўзбекистон Бош консулхонасининг хабарига кўра, ЙТҲ жорий йилнинг 8 декабрь куни “Қозон-Оренбург-Aкбулак” трассасида Уголной қишлоғи ҳудудида Газель юк машинаси ва минивен тўқнашиши оқибатида юз берган.
Воқеа жойида 4 киши вафот этди яна тўрт киши Сол-Илецк шаҳридаги “Городская больница” давлат бюджет соғлиқни сақлаш муассасасига ётқизилди.  Тўқнашувдан кейин иккала транспорт воситаси ҳам ёниб кетган.

Жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқароси И.Б. бор, Ҳозирда И.Б.нинг соғлиғи ҳолати узоқ муддатли даволанишни талаб қилувчи ўртача оғир даражада дейилвди хабарда.
Маълум қилинишича, ҳалок бўлганлар орасида Қирғизистон фуқаролари бор.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.