Ўзбекистон бошқарувидаги ёш раҳбарлар ТОП-35 талигида кимлар бор?

Ўзбекистон бошқарувидаги ёш раҳбарлар ТОП-35 талигида кимлар бор?

Бугун Ўзбекистон Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида жамиятнинг барча соҳаларида шиддатли ўзгаришлар даврини бошидан кечирмоқда. Ушбу даврда ёш, прогрессив фикрлайдиган ва салоҳиятли кадрларга катта эътибор қаратилиб, улар стратегик муҳим соҳаларга жалб этилмоқда.

Сўнгги 3 йил мобайнида вазирлик ва идоралардаги муҳим лавозимларга ёш истиқболли бошқарув кадрлар тайинланди. Уларнинг аксарияти хорижда таҳсил олган, амалий тажрибага эга ва ўзини ижобий томондан кўрсата олганлардир.

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати Ижтимоий ва иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда бугунги кунда ислоҳотлар марказида бўлиб, Ўзбекистонда масъулиятли вазифаларни бажараётган ёш бошқарув кадрлар Топ-35талик рўйхатини тузди. Унда 40 ёшгача бўлган, бошқарув лавозимида фаолият юритаётган кадрлар ўрин олган. Рўйхатни шакллантиришда уларнинг ташаббускорлиги, янги ғоя ва таклифларни илгари суриши, ўзгаришларга очиқлиги инобатга олинган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.