Ўз фарзандини сотган бағритош она

Ўз фарзандини сотган бағритош она

Одам савдоси-аср муаммоси. Бугунги кунда одам савдосига қарши курашиш борасида дунё ҳамжамияти томонидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Афсуски олиб борилаётган профилактик тадбирларга қарамасдан вилоятимизда ҳам одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар учраб турмоқда. 

Жумладан жорий йилнинг 5-май куни Боёвут тумани, "Лайлаккўл" маҳалласида фуқаро Э.Ш чақалоғини фуқаро Р.Гга 10.200 АҚШ долларига сотаётган вақтида Сирдарё вилояти ИИБ Т ва ЭҚКБ ҳамда Боёвут тумани ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинган. 

Воқеа жойида гумонланувчидан 10.200 АҚШ доллари миқдоридаги пуллар ашёвий далил тариқасида олинган. 

Мазкур ҳолатга кўра фуқаро Э.Шнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд бўлиб, унга нисбатан ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.