Ўтган йилда МИБ вакиллари 26 жиноий ишга аралашиб қолган

Ўтган йилда МИБ вакиллари  26 жиноий ишга аралашиб қолган

Ўтган йилда МИБ вакиллари

26 жиноий ишга аралашиб қолган

Мажбурий ижро бюроси органларида ходимлар томонидан содир этилаётган коррупция ва ножўя хатти-ҳаракатлар ҳам учраб турибди. МИБ ўз вазифасини суиистеъмол қилиб, тамагирлик ва пора олиш ҳолатларига қўл урган ходимларига қарши кескин курашмоқда. 2019 йилда 26 та жиноий ҳолатда МИБ вакилларининг алоқаси мавжудлиги аниқланди. Бу ҳақида АОКАда Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.  

Шу боис ўтган йилда 2 минг нафардан кўпроқ ходимлар касбий малака ошириш ҳамда маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, профилактик ва тушунтириш тадбирларига жалб этилди.

Таъкидлаш керак, Бюро ташкил этилган 2017 йил июнь ойидан бери иш ҳажмининг кўплиги ва оғир шароитда ишлашни ҳоҳламаган 7 минг 300 нафардан зиёд ходим ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган. 4 нафар МИБ ходими ўз вазифасини бажариш вақтида вафот этган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.