Тўрт ҳамкасбини ўлдирган полициячи кар-соқов бўлгани айтилмоқда

Тўрт ҳамкасбини ўлдирган полициячи кар-соқов бўлгани айтилмоқда

Париждаги полиция маҳкамасига ҳужум уюштирган ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходими ислом динини қабул қилганлиги хабар қилинди. Бу ҳақда БФМ ТВ маълумот берган.

Хабарга кўра, 45 ёшли қонун посбони бир ярим йил аввал динини ўзгартирган. Унинг ҳамкасбларига нима учун ҳужум қилгани ҳали ҳам номаълумлигича қолмоқда. Атрофдагилар унинг охирги вақтларда ўзгариб қолмаганлиги, бошқаларга хавф соладиган хулқ-атвор эгаси бўлмаганлигини таъкидлаган.

“Газета.ру” берган хабарга кўра, у кар-соқов бўлгани, мудҳиш воқеага ходимлар ўртасида низо чиқиши сабаб экани тахмин қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йилдан бери полицияда ишлаб келган шахс маҳаллий вақт билан соат 13:00 да идорадаги ўз ҳамкасбларига керамик пичоқ билан ҳужум қилган. Натижада уч эркак ва бир аёл ҳалок бўлган. Қурбонларнинг уч нафари полициячи, бир нафари администрация хизматчиси . Ҳужум натижасида бир киши жароҳат олган. Ҳужум уюштирган жиноятчи воқеа жойида отиб ташланган. Ҳодиса юзасидан Париж прокуратураси терговни давом эттирмоқда, жиноятчининг рафиқаси қамоққа олингани ҳақида ҳам хабарлар тарқалган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.