Тўрт фарзандини тирик етим қилиб, алимент тўлашдан бўйин товлаган ота қамалди

Тўрт фарзандини тирик етим қилиб, алимент тўлашдан бўйин товлаган ота қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг суд ҳужжатига асосан қарздор О.Усмонов томонидан ундирувчи Ҳ. Раҳмонованинг фойдасига 4 нафар фарзандиларнинг вояга етгунларига қадар моддий таъминоти учун ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа даромадларининг иккидан бир қисми миқдорида алимент пулини тўлаб бориши белгиланган.

Қарздор О.Усмонов алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келганлиги сабабли Пахтачи туман маъмурий судининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47(4)-моддаси билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Бу ҳақда МИБ Матбуот хизмати хабар тарқатди.

Фуқаро О.Усмонов маъмурий қамоқ жазосини ўтаб чиқиб, ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, вояга етмаган фарзандларини моддий таъминлашдан қасддан муттасил бўйин товлаб келган. Бугунги кунга келиб унинг қарздорлиги 15 млн. 537 минг сўмни ташкил этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюросининг Пахтачи туман бўлими томонидан фуқаро О.Усмоновга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.