Тупурдим ишинга! Тадбирга марш!

Тупурдим ишинга! Тадбирга марш!

Бугун менга қизиқ ҳабар келди, Тошкент Тиббиёт академиясининг бир талабаси ёзишича, бугун академияда 14 январга бағишланган тадбир бўлган. Ётоқхонани эса ёпиб қўйишган, юзлаб талабалар хозир контракт тўлаш учун ишлашади. 400 минг стипендия билан яшаб бўларканми?  Ўша талаба халатларини олиб ишга кетиш учун ётоқхонага келса, оу слиш тадбирга марш! деган гапларни эшитган. Тадбир албатта яхши. Аммо мен унга бўш вақти ва хоҳиши бор талабаларни жалб қилинишини ёқлайман.

Талаба ёзяпти:  Соат 15:00 га ишга етиб боришим керак. Скорыйда ишлайман кечиксам ҳайфсан олиб ойлигимни қирқади. Мана аҳвол ётоқхонага кириб киймимни олиб ишга кетаман десам, ётоқхонага киргизмаябди тадбирга ҳамма деб. Ойлигимни булар бермайдику ёки ишхонамга бориб одамларни соғлигидан тадбир муҳимроқ экан дейми. Қачонгача тадбирлар мажбурий бўлади. Ёки стипендиямизни одамбашара қилсин ишламайлик.

Айни шу хатни ўқиб турсам, яна бир талаба ёзиб қолди: Бугун 14 январга тадбир бўлябди. Аксига олиб аптекага ишга кетишим керак. Катта курсман контрактимга ёрдам учун ишга кирганман. Тадбир ўрнига ётоқхонадан пулимни олиб ишга кетишим керак ярим соатдан ошиқ йўл. Ётоқхонага келсам мана кириш эшикни қулфлаб қўйибди тадбирга борасан деб. Барча ётоқхоналарга битта жойдан киради. Ҳозир тадбирга борсам ишимга нима дейман. Аптека эгасини бизни тадбиримиз билан нима иши бор.

Кўриб турганингиздай, иккита талаба тасдиқлаяпти бу ҳолатни. Масалан ўша тез ёрдамда ишлайдиган талаба тадбирга бориши керак бўлса, беморларни олдига ким боради? Шу мажбурий тадбирвозликларни йўқотинглар илтимос. Ха ватан ҳимоячилари куни, ҳа зўр байрам, лекин бировни мажбурлаб олиб кириб бошқа тарафдан талабаларни чўнтагига ёки беморларнинг соғлигига зарар қилманглар! Тошкент Тиббиёт Академиясининг изоҳларини кутамиз.

 

Манбаа ????@nurbekalimov

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.