Тошкентдаги 71-мактабда ёғингарчилик оқибатида юзага келган муаммо бартараф этилди — ХТВ

Тошкентдаги 71-мактабда ёғингарчилик оқибатида юзага келган муаммо бартараф этилди — ХТВ

 

2020 йил 12 февраль куни кучли ёғингарчилик сабабли Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 71-сонли умумтаълим мактабининг ҳовлиси ва ўқув биносининг бир қисмида сув тўпланиб қолган.

Бу вақтга келиб мактабда дарс соатлари якунланган бўлиб, ўқувчиларнинг мактабдан чиқишида қийинчилик туғдирди. Туман халқ таълими бўлими томонидан зудлик билан 71-сонли мактабдаги мазкур холатни бартараф этиш ва ўқувчилар ҳавфсизлигини таъминлаш мақсадида Мирзо улуғбек тумани ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва бошқа тегишли идораларга маълумот берилди.  Ўқувчилар мактаб ҳовлисидан беталофат чиқарилди.

Ҳозирда 71-мактабга ўқувчиларнинг қийинчиликсиз дарсларда иштирок этишларини таъминлаш учун шароит яратилди. Туманнинг масъул ташкилотлари томонидан мактаб ховлисидаги сув чиқариб ташланиб, муассасадаги ариқ ва дренажлар тозаланди.

Халқ таълими вазирлиги ҳозирда барча ноқулайликлар бартараф этилганлигини ва 13 февраль куни ўқув жараёни дарс жадвали асосида тўлиқ олиб борилишини маълум қилди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.