Тошкентда уйда содир бўлган ёнғинда бир киши ёниб кетди

Тошкентда уйда содир бўлган ёнғинда бир киши ёниб кетди

Жорий йилнинг 10 август куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида содир бўлган ёнғин натижасида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлик бошқармаси маълумот берди.

Ёнғин соат 19:34да, Яшнобод тумани, М.Риёзий мавзеси 18-уй 60-хонадонда юз берган. Ёнғинда 20 кв м майдонида уй жихозлари ёнган, хонадоннинг 30 кв м майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин ўчириш жанговар бўлинмалари чақирилган манзилга соат 19:42 да етиб борган ва кўрилган тезкор чора ва ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 20:01 да ўчирилган. Ёнғин жойига 3 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Ёнғин натижасида 1 нафар фуқаро халок бўлган.

Ёнғин маст ҳолда сигарета чекишда эҳтиётсизлик оқибатида содир бўлган, деб тахмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.