Тошкентда нега марказий кўчалар ёпилмоқда?

Тошкентда нега марказий кўчалар ёпилмоқда?

Бугун, 9 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг қатор марказий кўчаларида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди.

“Веломарафон ўтказилиши муносабати билан 9 ноябрь куни соат 14:30 дан 16:00 гача баъзи кўчалар транспорт воситалари ҳаракати учун ёпиқ бўлади”, дейилади хабарда.

Вақтинчалик чеклов қуйидаги кўчаларда амал қилади:

•    Афросиёб кўчаси – Бешёғоч кўчасидан Ойбек кўчасигача;
•    Шаҳрисабз кўчаси – Ойбек кўчасидан Амир Темур кўчасигача;
•    Ислом Каримов кўчаси – Амир Темур кўчасидан Фурқат кўчасигача;
•    Фурқат кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Бешёғоч кўчасигача;
•    Бешёғоч кўчаси – Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача.

Шаҳар ҳокимлиги юзага келган ноқулайлик учун узр сўраган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.