Тошкентда масжид имоми ит қабрини айланган инсон қутуриш касаллигидан халос бўлиши ҳақида нотўғри гапни айтганини тан олди

Тошкентда масжид имоми ит қабрини айланган инсон қутуриш касаллигидан халос бўлиши ҳақида нотўғри гапни айтганини тан олди

Ўзбекистон мусулмонлар идораси ижтимоий тармоқларда баҳс-мунозаларга сабаб бўлган Тошкентдаги “Искандархўжа” масжиди имом ноиби Мурод Мажидовнинг маърузаси юзасидан баёнот берди. Маърузада Нажмиддин Кубронинг назари тушган ит қабрини айланган инсон қутуриш касаллигидан халос бўлиши тўғрисидаги ривоят айтилган.

Диний идора мутахассислари Мурод Мажидов билан мазкур масала юзасидан суҳбат олиб борган. Имом-домла мутасаввиф олимлар асарларида келган воқеаларни баён қилиш асносида ит қабрини айланиш масаласини асоссиз маълумотларга таянган ҳолда нотўғри гапни айтиб юборганини тан олган.

“Таъкидлаш зарурки, диний идора имом-домлаларни доимо ҳужжат-далил билан гапиришга ундайди. Зеро, динимизни тарғиб қилишда асоссиз ривоятларга ҳожат йўқ”, дейилади идора ахборотида.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.