Тошкентда маст ҳолида фожиали ЙТҲ содир қилиб қочиб қолган BMW ҳайдовчиси топилди

Тошкентда маст ҳолида фожиали ЙТҲ содир қилиб қочиб қолган BMW ҳайдовчиси топилди

Аввалроқ Чилонзор туманида BMW ва Lacetti иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Яна икки нафар киши эса ҳозирги вақтда касалхонада.

ЙТҲга сабаб бўлган BMW ҳайдовчиси эса воқеа жойидан яширинган эди.

 Кейинчалик Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчининг шахси тасдиқлангани ҳақида хабар берди. У автомобиль рўйхатдан ўтказилган фуқаро К.М.нинг 30 ёшли ўғли Н.Т. эканлиги маълум бўлган. Ҳозирда у қўлга олинган.

 Аниқланишича, Н.Т. ЙТҲ вақтида спиртли ичимлик таъсири остида бўлган, бу ҳақда наркологик экспертизанинг хулосаси бор. Қўлга олинган шахснинг юзида ЙТҲ вақтида етган ва жиддий бўлмаган тан шикастлари мавжуд.

 Суд фуқаро Н.Т.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаган. Тергов давом этмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.