Тошкентда илк бор Марказий Осиё давлатлари миллий терма жамоалари ўртасида “Тошкент-2019” халқаро турнири ўтказилмоқда

Тошкентда илк бор Марказий Осиё давлатлари миллий терма жамоалари ўртасида “Тошкент-2019” халқаро турнири ўтказилмоқда

Мамлакатимизда оммавийлиги борасида энг юқори ўринлардан бирини эгаллайдиган волейбол спортига бўлган эътибор ҳам аста-секин ўзгармоқда. Бунинг тасдиғи сифатида илк маротаба пойтахтимизда Марказий Осиё давлатларининг эркаклар миллий терма жамоалари ўртасида “Тошкент-2019” халқаро турнири ўтказилаётганини айтиш мумкин.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, 8-10 ноябрь кунлари Тошкент темир йўллар муҳандислари институти спорт мажмуаси мезбонлик қиладиган мусобақада Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон ва Қирғизистон республикаларининг миллий терма жамоалари ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Шу муносабат билан бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги биносида “Тошкент-2019” халқаро турнири иштирокчилари ўртасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов иштирок этди ҳамда барча жамоаларга бўлажак мусобақаларда омад тилади.

Волейбол бўйича “Тошкент-2019” халқаро турнирини Тожикистон ва Туркманистон терма жамоалари бошлаб беришади. Мазкур ўйин соат 10:00да старт олади. Шундан сўнг мусобақанинг тантанали очилиш маросими ўтказилса, куннинг иккинчи ярмида майдонга мусобақа мезбонлари Ўзбекистон ҳамда Қирғизистон волейболчилари тушади. Давравий тизимда ўтадиган мусобақа ғолиби 10 ноябрь куни аниқланади.

“Тошкент-2019” халқаро турнири тақвими.

8 ноябрь, жума

10:00  Туркманистон – Тожикистон
14:30  Ўзбекистон – Қирғизистон

9 ноябрь, шанба

10:00  Қирғизистон – Туркманистон
14:30  Тожикистон – Ўзбекистон

10 ноябрь, якшанба

10:00  Тожикистон – Қирғизистон
14:30  Ўзбекистон – Туркманистон

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.