Тошкентда икки ойлик келинчак қариндоши ёрдамида ўз эрини бўғиб ўлдирди

Тошкентда икки ойлик келинчак қариндоши ёрдамида ўз эрини бўғиб ўлдирди

Тошкент шаҳрида мудҳиш қотиллик содир этилди. Маълумотларга кўра, Шайхонтоҳур туманида икки ойлик келинчак ўз қариндоши билан эрини қасддан ўлдирган. Ижтимоий тармоқларда маълум қилинишича, ушбу жиноят пойтахтнинг Комолон маҳалласида содир этилган.

Хабарларга кўра, Комолон маҳалласида яшовчи оила яхши ниятлар билан жорий йилнинг август ойида келин туширган. Аммо, ушбу келин икки ойдан кейин ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланишини ҳеч ким кутмаган эди.

Қотиллик жорий йилнинг 5 октябрь куни тонгда содир этилган. Шу куни тонгда 25 ёшли Абдувосиқов Музаффарнинг жасади ўз ётоқхонасида бўйин соҳасидан дазмол шнури билан бўғилган ҳолда топилган.

Олиб борилган тезкор қидирув-суриштирув ишлари натижасида, ушбу жиноятни марҳумнинг рафиқаси Абдувосиқова Комолахон ўз қариндоши Ҳакимов Отабек билан амалга оширгани аниқланган.

Жиногятни амалга оширгач, Ҳакимов Отабек марҳумга тегишли бўлган 2 дона Iphone русумли телефон ва 650 АҚШ долларини олиб воқеа жойидан яширинган. 

Тезкор қидирув-суриштирув натижасида ҳар иккала қотил қўлга олинган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.