Тошкент-Волгаград юналишидаги поездда содир бўлган ўлимга нима сабаб бўлган эди?

Тошкент-Волгаград юналишидаги поездда содир бўлган ўлимга нима сабаб бўлган эди?

Жорий йилнинг 7 сентябрь куни «Аксарайский» (Россия) назорат-ўтказиш пунктидаги чегара текшируви пайтида поезддан вафот этган йўловчи топилганди. O’ztemiryo‘lyo‘lovchi АЖ маъмурияти ушбу ҳолат юзасидан изоҳ беради.

2019 йилнинг 7 сентябрь куни Россиянинг Астрахан вилоят ҳудудида ҳаракатланаётган 323-сонли поезднинг 13-вагонида кетаётган, жорий йил 5 сентябрь куни Нукусдан Волгоградга бориш учун йўлга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси, Амударё туманида яшовчи 52 ёшли А.Г. исмли йўловчи ўзини ёмон ҳис қилган ва тоби қочган. 

Хабарда билдирилишича, вагон кузатувчилари дарҳол тез тиббий ёрдам чақиришган. Поезд «Аксарайский» (Россия) назорат-ўтказиш пунктига етиб келганда йўловчининг аҳволи оғирлашган ва вафот этган. 

Вагон кузатувчилари ҳамда йўловчиларнинг сўзларига қараганда йўл давомида ҳеч қандай зўравонлик ёки қасддан зарар етказиш ҳолатлари кузатилмаган. Чегара пунктига келган шифокорларнинг маълумотига кўра А.Г.нинг вафотига унинг юрак хуружи сабаб бўлган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.