Тошкент вилоятида қарздор муштумзўр МИБ ходимининг бошини уриб ёрди

Тошкент вилоятида қарздор муштумзўр МИБ ходимининг бошини уриб ёрди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи У.Бобохўжаев электр энергиясидан жами қарздорлиги 2 млн 387 минг сўмга еткаган бўлсада, турли сабабларга кўра ушбу қарздорлик бартараф этилмаган.

Шундан сўнг, Бюронинг Бўка туман бўлими ходимлари томонидан “Ўзбек” МФЙ фаоллари иштирокида У.Бобохўжаев электр энергия тармоғидан узилган ва бу хақида далолатнома тузилган бўлсада, у далолатномани имзолашдан бош тортган.

Шундан сўнг, 15 август куни У.Бобохўжаев Бюронинг Бўка туман бўлимига соат тахминан 10-20 да келиб, бўлим бошлиғи ўринбосари А.Абдуризаевнинг хизмат хонасига кирган вақтда бўлим бошлиғи ўринбосари У.Бобохўжаевга электр тармоғига қайта улаш учун энг кам иш ҳақининг 10 баробари миқдорида тўловни амалга ошириб келишини айтган вақтда У.Бобохўжаев шу хонада турган хизмат компютернинг мониторини жойидан олиб А.Абдуризаевнинг бош қисмига зарб билан уриб тан жарохати етказган.

Тиббий маълумотномада, А.Абдуризаевнинг бош соҳа қисмида эзилиб-йиртилиш жарохати ва қонталаш ва лат ейиш жарохатлари олганлиги кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, 23.09.2019 йилда Ўзбекистон Республакаси  ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан айблов хулосаси тасдиқланиб, кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Бўка туман судига юборилган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.