Тошкент вилоятида бозор олдида 45 ёшли фуқарони пичоқлаб кетган шахс ушланди

Тошкент вилоятида бозор олдида 45 ёшли фуқарони пичоқлаб кетган шахс ушланди

2020 йил 10 февраль куни соат тахминан 17:45 да номаълум шахс Янгийўл шаҳар Наврўз маҳалласида жойлашган “Янгийўл деҳқон бозори” олдида маст ҳолатда бўлган фуқаро 45 ёшли Р.Ж. билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб, тортишув вақтида унга ўткир тиғли жисм билан тан жароҳати етказган ва ҳодиса жойидан яширинган.

Оқибатда Р.Ж. олган тан жароҳатлари билан Янгийўл тумани тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 25 ёшли Д.А. содир этганлиги аниқланган ва ундан “Matiz” русумли автомашинанинг 2 дона калитлари олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгийўл шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси -қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Д.А. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган ва процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.