Тошкент вилояти: бир кунда 1 500 га яқин қоидабузурлик

Тошкент вилояти: бир кунда 1 500 га яқин қоидабузурлик

Маълумки, мамлакатимизда эпидемик вазият келиб чиқиб босқичма-босқич карантин қоидалари юмшатиб борилмоқда. Хусусан, Тошкент вилояти туман ва шаҳарларида ҳам.

Жумладан, бугун – 30 май ҳолатига кўра, Тошкент вилоятининг 7 та туман шаҳарлари (Бекобод шаҳри, Зангиота, Қибрай, Паркент, ЮқориЧирчиқ, Янгийўл ва Тошкент туманлари) «қизил» ҳудудга киритилган бўлса, 9 таси (Ангрен, Чирчиқ, Нурафшон ва Янгийўл шаҳарлари, Оққўрғон, Бекобод, Қуйи-Чирчиқ, Ўрта-Чирчиқ ва Чиноз туманлари) «сариқ» тоифага, қолган 6 таси (Олмалиқ ва Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон, Бўстонлиқ, Бўка, Пискент туманлари) «яшил» ҳудудлар тоифасига киритилган.

Бироқ, берилаётган мазкур имкониятларни масъулиятсизларча қабул қилаётган фуқаролар ҳам кўплаб учрамоқда. Ҳатто, «Қизил» тоифага киритилган ҳудудларда ҳам. Шунга кўра, ҳозирги кунда Тошкент вилояти ИИББ томонидан инфекция тарқалишининг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлиги ва энг асосийси уларнинг саломатлигини асраш мақсадида «Ўта хавфли» тоифага киритилган ҳудудлар қатъий назоратга олиниб, кучайтирилган карантин тадбирлари олиб борилмоқда. Бунинг учун вилоят ИИББнинг 1 минг 500 нафар ходимлари жалб қилинган.

Улар томонидан биргина 29 май куни ўтказилаётган рейдлар давомида фуқаролар томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ 1 400 та ҳолат қайд этилиб, тегишлича қонуний чора кўрилди.
 

Бундан ташқари, 15 та ҳолатда карантин тадбирларида хизмат олиб бораётган ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик кузатилган бўлса, 1 минг 655 нафар фуқаро расмий огоҳлантирилган.

Айтиш керакки, аниқланган мазкур ҳолатлар бўйича 600 га яқини Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари ва Ўрта-Чирчиқ туманларига тўғри келади.


Эътиборлиси, карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари тадбирлар бошидан бугунги кунга қадар 36 минг ортиқ бўлса, ходимларнинг қонуний талабларини бажармаслик билан боғлиқ 1 минг 800 дан ортиқ ҳолат аниқланган. Ушбу аниқланган ҳолатларнинг барчасига қонуний чоралар кўрилган. Вилоят бўйича 104 мингдан ортиқ фуқаролар расмий огоҳлантирилган.

Қоидабузарликларнинг 3 минг 500 таси Ангрен шаҳрига тўғри келса, 7 минг 500 ортиқ ҳолатлар Янгийўл ва Қибрай туманлари ҳамда Олмалиқ шаҳарларига тўғри келади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.