ТОШКЕНТ-АНДИЖОН ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ЭЛЕКТРОВОЗИНИНГ ЭЛЕКТР ҚУВВАТИДА УЗИЛИШ КУЗАТИЛДИ

ТОШКЕНТ-АНДИЖОН ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ЭЛЕКТРОВОЗИНИНГ ЭЛЕКТР ҚУВВАТИДА УЗИЛИШ КУЗАТИЛДИ

Техник носозлик бартараф қилинди:

Тошкент- Андижон йўналишидаги 62-сонли йўловчи поезди ўз йўналишида ҳаракатланмоқда

Аввал хабар қилганимиздек, юртимизда иссиқ ҳаво ҳукмронлик қилмоқда. Бунинг натижасида, 2019 йил 16 июль куни соат тахминан 18.00 да Тошкент-Андижон йўналишида ҳаракатланувчи 62-сонли йўловчи поезди электровозининг электр қувватида узилиш кузатилди. Натижада мазкур поезд Кучлук - Тўйтепа перегонининг 36 км 5 пикетида тўхтаб қолди. Кўрилган чора тадбирлар натижасида техник носозлик 1 соат ичида бартараф қилинди ҳамда поезд ҳаракати яна йўлга қўйилди. Электр тизимида узилиш бўлганда вагондаги кондиционерлар ишламаслиги ҳамда куннинг иссиқлиги инобатга олиниб, поезд тўхтаган вақтида вагон эшиклари очилиб шамоллатиб турилди ҳамда йўловчиларга бепул салқин ичимликлар тарқатилди.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” акциядорлик жамияти маъмурияти барча йўловчилардан бугунги юзага келган ноқулайлик учун узр сўрайди.

“O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.