Тирноқ ва тери замбуруғидан қандай қутулиш мумкин?

Тирноқ ва тери замбуруғидан қандай қутулиш мумкин?
Тирноқ ва терининг замбуруғли касалликлари инфекцияли касалликлар сирасига киради. Замбуруғ, асосан, бармоқ ўрталаридаги бурмаларда (қўлда кам), тирноқ юзасида пайдо бўлади. Бу касаллик аксарият ҳолларда умумий фойдаланиш жойларидан: бассейн, пляж, спорт зал, сауна, бировнинг пойабзалини кийиш ва гигиенага риоя қилмаслик натижасида юқади. Бу касалликни даволашнинг қийин томони — замбуруғ микози (инфекцияси) жуда тез кўпаяди ва ўта чидамли. Касалланган аъзодан соғлом танага тез кўчиб ўтади.
 
Тирноқ замбуруғида тирноқ юзаси шишади, ранги ўзгаради, вақти келиб қат-қат бўлиб кетади ҳамда уваланади. Замбуруғ оёқ тагида ва бармоқ ўрталаридаги бурмаларда пайдо бўлса, у ҳолда тери шилиниб, кўчиб туша бошлайди, қичишади, қизаради ва ёрилади, майда пуфаклар ҳосил бўлиб, ичида сув тўпланади. Шунинг учун агар ўзингизда юқорида келтириб ўтилган белгиларнинг биронтасини пайқасангиз, дарҳол шифокор кўригидан ўтинг ҳамда керакли ташхисни қўйдириб олинг.
 
Замбуруғни маҳаллий усулда даволаш:
 
• Бармоқ орасида пайдо бўлган замбуруғни бартараф этиш учун ялпиз барги эзилади ва туз билан аралаштирилиб, 1 соатга бармоқлар орасига қўйилади. Жараён замбуруғ батамом бартараф бўлгунча ҳар куни амалга оширилади.
 
• Товондаги замбуругдан халос бўлиш учун 1 литр сувда итбинафша (вероника) ўтининг 2 боғлами бир неча дақиқа қайнатилади. Ушбу қайнатмага Ҳар куни 10-15 дақиқа мобайнида оёқ ваннаси қабул қилинади.
 
• Терининг замбуруғли яллигланишида зарарланган жойга помидор ёки бош пиёз сувини суртиш жуда фойдали.
 
• Саримсоқ бўтқаси ва сариёг тенг миқдорда олиниб аралаштирилади, замбуруг билан зарарланган жойга суртилади.
 
• Ювилган оёқ қуюқ вино сиркасига бир неча дақиқа ванна қилинади. Тунда эса  шу эритмага ботириб олинган пайпоқ кийиб ётилади.
 
• Оёқлар қайнаган табиий қаҳва ичига солиб ўтирилади. Тагига чўккан қуйқаси қўзгатилмайди. Шифо топгунча жараён такрорланади.
 
• Замбуругдан қутулишда сутлама ўти (ихрож) қайнатмасига оёқни ванна қилиш керак.
 
• Тирноқлар замбуругида уларга махсус малҳам суртиш лозим Уни тайёрлаш учун 1 та тухум 150 мл сирка эссенциясиАа эритилади. Тухум эригандан сўнг 100 грамм сариёг қўшилади ва барча маҳсулотлар бир хил масса ҳосил қилгунча яхшилаб аралаштирилади. Тайёр бўлган аралашма тунда суртиб қўйилади.
 
• Замбуруг билан шикастланган жойга ёронгул ёки чой дарахти эфир мойини суртиш фойдали. Уйқуга ётишдан олдин илиқ сувга 30 томчи чой дарахти мойини қўшиб оёқни ванна қилиш яхши самара беради.
 
• Замбуругни баратараф этиш учун прополиснинг спиртли эритмасини суртиш керак.
 
• 1 ош қошиқдан озуқа содаси ва туз солинган илиқ сувда оёқни ванна қилиб, сўнг чайиб ташланади ва артиб қуритилади.
 
• Товондаги замбуругдан халос бўлиш учун 1 литр сувда итбинафша (вероника) ўтининг 2 боғлами бир неча дақиқа қайнатилади. Ушбу қайнатмага Ҳар куни 10-15 дақиқа мобайнида оёқ ваннаси қабул қилинади.
 
• Терининг замбуруғли яллигланишида зарарланган жойга помидор ёки бош пиёз сувини суртиш жуда фойдали.
 
• Саримсоқ бўтқаси ва сариёг тенг миқдорда олиниб аралаштирилади, замбуруг билан зарарланган жойга суртилади.
 
• Ювилган оёқ қуюқ вино сиркасига бир неча дақиқа ванна қилинади. Тунда эса  шу эритмага ботириб олинган пайпоқ кийиб ётилади.
 
• Оёқлар қайнаган табиий қаҳва ичига солиб ўтирилади. Тагига чўккан қуйқаси қўзгатилмайди. Шифо топгунча жараён такрорланади.
 
• Замбуругдан қутулишда сутлама ўти (ихрож) қайнатмасига оёқни ванна қилиш керак.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.