Тинимсиз ёмғирлар туфайли Ҳиндистонда 200 яқин одам вафот этди

Тинимсиз ёмғирлар туфайли Ҳиндистонда 200 яқин одам вафот этди

Ўтган ҳафта давомида Ҳиндистон давлатида тинимсиз ёғаётган ёмғирлар сув тошқинларига сабаб бўлиб, унинг натижасида вафот этган одамлар сони 170 нафардан ошиб кетган. Бу ҳақда РИА Новости нашри хабар тарқатди.

Тошқинлар мамлакатнинг Керала, Махараштра ва Карнатака штатларида содир бўлган. Айни пайтда ҳудудда қутқарув ва қидирув ишлари давом эттирилмоқда.

Маълум қилинишича, ушбу тошқинлардан 227 мингдан ортиқ киши жабр кўрган. Улар ўз уйларини ташлаб, вақтинчалик бошпаналарда кун кечиришга мажбур бўлишмоқда. Бир қатор штатларда юқори даражада хавф эълон қилинган, мактаблар вақтинча ёпиб қўйилган. Керала штатининг Кочин аэропорти ҳанузгача фаолият кўрсатмаяпти.

Ҳиндистон Метеорология департаменти маълумотига қараганда ҳали бир неча кун ёғингарчиликлар давом этади.

Бу каби ҳолат охирги 10 йилликда қайд этилмаган эди. Табиий офат Ҳиндистон учун жуда катта миқдорда зарар келтиргани айтилмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.