ТАТУ ТАЛАБАСИ МАРҲУМ AСИЛБЕК ШАРОБИДДИНОВНИНГ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

ТАТУ ТАЛАБАСИ МАРҲУМ AСИЛБЕК ШАРОБИДДИНОВНИНГ ЎЛИМИ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА МАЪЛУМОТ

 

Аввал хабар берганимиздек, ТAТУ талабаси Aсилбек Шаробиддинов таътил вақтида ўз уйида ўлдириб кетилган. 2019 йил 3 июль куни Сирдарё вилоят прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот тармоғи томонидан қуйидаги маълумот берилди:

2019 йилнинг 28 июнь куни соат 08:45 ларда Гулистон шаҳар, Обод-Юрт маҳалласи, 35-уй, 3-хонадонда 1997 йил 3 ноябрь куни туғилган фуқаро Ш.А.О ўғлининг мурдаси ўткир тиғли жисм билан танасининг бўйин, қўл, олд ва орқа кўкрак қафаси соҳаларига кўплаб санчиб тешиб кирган жароҳатлар билан топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокурори томонидан ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида, 2001 йил 30 сентябрь куни туғилган Гулистон шаҳар, 3-мавзе, Обод-юрт маҳалласи, 35-уй 3-хонадонда яшаб келган Р.Г.О. қизи 2019 йил 28 июнь куни тунги соат 03:00 да яшаш хонадонининг балконида акаси 1997 йилда туғилган Ш.А.О. ўғли билан келиб чиққан ўзаро келишмовчилик негизида стол устида турган ошхона пичоғи билан уни баданига бир неча марта уриб, ўлдирганлиги аниқланди.

Фуқаро Г.Р. қонунда белгиланган тартибда гумон қилинувчи тариқасида ушланган бўлиб, унга нисбатан жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан олдин, ТАТУ матбуот хизмати марҳумнинг оила аъзолари ва яқинлари кўрсатмаларига биноан воқеа тафсилотларини келтирган  эди. У вақтда қотиллик бўйича тергов-суриштирув ишлари эндигина олиб борилаётган эди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.