Сохта паспорт билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган эронликлар қўлга тушди

Сохта паспорт билан Ўзбекистонга кирмоқчи бўлган эронликлар қўлга тушди

Асли Эронлик бўлган бир гуруҳ шахслар сохта Италия паспорти билан Ўзбекистонга киришга уринди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинлари хабар бермоқда. 

Жорий йилнинг 3 ноябрь куни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида “Истанбул-Тошкент” йўналиши бўйича пойтахтга келган ана шундай бир гуруҳ шахсларнинг қинғир ишлари фош бўлди.

Уларнинг Италия давлатига тегишли фуқаролик паспортлари текширилганда қалбаки эканлиги аниқланди. Олиб борилган суриштирув ишлари давомида ушбу шахслар аслида Эрон Ислом Республикаси фуқаролари эканлиги маълум бўлди. Уларга қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрилди.

Маълумот ўрнида, сўнгги йилларда мамлакатимизда туризм салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ташриф буюраётган сайёҳлар оқимини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тегишли қарорлари билан қарийб 60 дан ортиқ хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга 30 кунгача визасиз тартиб жорий қилинди. Натижада мамлакатга келаётган сайёҳлар оқими икки баробарга кўпайди. Афсуски бундай яратилаётган имкониятлардан ўзининг қинғир ишлари йўлида фойдаланаётган айрим шахслар ҳам учрамоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.