Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРНИНГ ИККИ НАФАР ФАРЗАНДИ ВА ЯНА БИР НАФАР ФУҚАРОДА УШБУ ИНФЕКЦИЯ ТАСДИҚЛАНДИ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНГАН БЕМОРНИНГ ИККИ НАФАР ФАРЗАНДИ ВА ЯНА БИР НАФАР ФУҚАРОДА УШБУ ИНФЕКЦИЯ ТАСДИҚЛАНДИ

 

Аввал хабар берганимиздек, шу йилнинг 15 март куни Республика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланган эди. Айни пайтда эпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда. Назорат кучайтирилмоқда. 

Шу билан бирга, бемор билан бирга мулоқотда бўлган барча оила аъзоларини ҳам республика Вирусология илмий текшириш институти клиникаси ётқизилди. Мутахассисларимиз томонидан уларга тиббий назорат ўрнатилиб, ихтисослашган лаборатор таҳлилдан ўтказилди. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатди.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни соат 05-15 да Ўзбекистон ҳаво йўллари авиа компаниясига  қарашли Истанбул - Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган. Лаборатор таҳлил республика Вирусология илмий текшириш институтида ўтказилган.

 

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даволаш ва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

 

 Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.