Собиқ ички ишлар вазири бугун 70 ёшга тўлди

Собиқ ички ишлар вазири бугун 70 ёшга тўлди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, генерал-полковник Зокиржон Алматов бугун 70 ёшга тўлди.

Бу инсон 1949 йил 10 октябрда Тошкент вилояти Зангиота туманида туғилган.

Зокиржон Алматов Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасида турли лавозимларда хизмат қилган. 1991-2006 йилларда Ички ишлар вазири лавозимида ишлаб, меҳнат фаолияти давомида соҳада кўплаб ёшларга устозлик қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан ички ишлар органларида ёш кадрлар салоҳиятини ошириш тизимини яратиш, уларнинг касбий маҳоратини юксалтириш учун ҳурмат ва обрўга эга бўлган ходимларнинг ички ишлар органларидаги бой амалий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозими киритилган эди.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи билан Зокиржон Алматов ўтган йилнинг февраль ойида ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.