Шеробод туманида ИИБ ходимларини калтаклашди...

Шеробод туманида ИИБ ходимларини калтаклашди...

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг хабар беришича,

Шеробод тумани Балхигузар маҳалласида яшовчи пенсионер Б. Д ўғиллари И. Д ҳамда Э. Д билан бирга мамлакатимизда ўрнатилган карантин қоидалари ҳамда Президентимизнинг 2020 йил 20 апрелдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига зид равишда 14 май куни ўз хонадонида қўни-қўшни ва қариндош-уруғларини тўплаб ифторлик ўтказаётганида қўлга тушган.

 

Бу шахслар 30 кишини яшаш уйига жамлаб, соат 20:30 ларда ифторлик бераётгани туман ИИБ, Давлат хавфсизлик хизмати туман бўлими ва маҳалла раиси Қ.Алимардоновлар томонидан аниқланган.

 

Шеробод тумани ИИБ ходимлари Б.Д ва унинг оила-аъзоларига юртимизда карантин давом этаётгани тушунтирилиб, ифторлик ва жамоат бўлиб намоз ўқиётгани ҳамда карантин қоидаларини бузганлиги учун маъмурий тартибда ҳужжатлар расмийлаштирмоқчи бўлганида, Б.Д. нинг оила-аъзолари ва ифторликка келган қариндошлари ИИБ ходимларига қаршилик кўрсатади. Қўлларидаги нарса ва буюмлар билан калтаклай бошлайди. Шеробод тумани ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспектори, лейтенант Муродали Холиқов бошқарувидаги “Тико” русумли автомашинага тош отиб, автомашинанинг ойналарини синдириб, жиддий шикаст етказади.

 

Шундан сўнг воқеа жойига Шеробод туман ИИБ “Тергов-тезкор гуруҳи” ходимлари борганида, уларга ҳам Б.Деваровнинг фарзандлари ва қариндошлари қаршилик кўрсатиб, туман ИИБ навбатчилик қисмига тегишли автомашинанинг ойна ва кузовларига арматура ҳамда тошлар билан уриб, бу автомашинага ҳам шикаст етказган. Воқеа жойига вилоят ИИБ ТВБСО, ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони ходимларидан иборат қўшимча куч чақирилиб, улар ёрдамида Б.Д. нинг яшаш хонадонига борилганида Э.Д 1,5 метр узунликда бўлган арматура бўлаги билан тўсатдан Сурхондарё вилояти ИИБ ТВБСО иккинчи ишғол қилиш гуруҳи катта сержанти Сержант Собировнинг бош қисмига уриб, жароҳат етказган.

 

Ҳозирда фуқаро Э.Д ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.