Сардобаликлар учун 100 миллион доллар

Сардобаликлар учун 100 миллион доллар

Сардоба ҳодисасидан жабрланганларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун 100 миллион доллар ажратилади.

“Сардоба сув омбори“ тўғонида юзага келган фавқулодда ҳодиса оқибатида жабрланган фуқароларни манзилли қўллаб-қувватлаш ва инфратузилмани тиклаш чора-тадбирларини молиялаштириш тўғрисида” Президент қарори (ПҚ-4722-сон, 21.05.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Сардобадаги фавқулодда ҳодисадан зарар кўрган фуқароларни уй-жой билан таъминлаш ва инфратузилмани тиклаш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан қайтариб бермаслик асосида Давлат бюджетига 100 миллион доллар эквивалентидаги маблағлар ажратилади.

 

Ушбу маблағлар, тегишлича вазирлик ва идораларга талафот кўрган ҳудудларда йўл-транспорт инфратузилмасини, тоза ичимлик суви ва канализация тизимларини, ижтимоий соҳа объектлари в.б. ларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари учун йўналтирилади.

 

Шунингдек, маблағлар Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманларида уй-жойи бузилган ва яшаб бўлмайдиган аҳволга келган оилаларга 2020-2021 йиллар давомида кўп қаватли уйларни қуриш ҳамда қуриб битказилган ва сотилмаган хонадонларни эгаликка бериш учун йўналтирилади.

Қарорга кўра, мудофаа ва ҳуқуқ тартибот органларининг тадбирлари ҳамда уларга Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган жами 1,150 триллион сўм миқдоригача бўлган бюджет маблағлари мақбуллаштирилади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.