Шавкат Мирзиёев: Одамларимиз ҳам, меҳмонлар ҳам йўлга қараб давла
Сардоба сув омборининг тўғони ёрилишида келиб чиққан сув тошқини натижасида 31 719 та уй ҳайвони йўқолган

Таъкидланишича, дастлабки маълумотларга кўра 31 719 та уй ҳайвонлари йўқолганлиги аниқланган. Улардан 13 685 таси йирик ва майда шоҳли қорамоллар, отлар, 17 752 таси парранда ва 282 таси бошқа турдаги ҳайвонлар.
Шундан, 5 859 та ҳайвон ўлик ҳолда топилган ва зарарсизлантирилган. Жумладан:
— 4 178 та йирик ва майда шоҳли қора моллар, отлар;
— 1 442 та паррандалар;
— 239 та бошқа ҳайвонлар.
5 160 та йирик ва майда шоҳли қорамол ва 5 143 та от тирик ҳолда топилган. Улар ўз эгаларига қайтарилган.