Самарқандда ҳайдовчини уриб, унинг машинасини олиб қочишди

Самарқандда ҳайдовчини уриб, унинг машинасини олиб қочишди

Жорий йилнинг 11 август куни Самарқанд вилоятида икки йўловчи ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, Nexia автомашинасини олиб қочган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Маълум қилинишича, соат 01:00 ларда икки нафар номаълум шахс Самарқанд вилоятининг Паст Дарғом туманида яшовчи 25 ёшли Ж.Б. бошқарувидаги Nexia русумли автомашинасига йўловчи сифатида ўтирган.

Улар Паст Дарғом тумани Жума шаҳри Тўрттом маҳалласи ҳудудига етиб келганларида, ҳайдовчига тан жароҳати етказиб, уни автомашинадан зўрлик ишлатиб тушириб, автомашинани ҳайдаб қочиб кетганлар.

Олиб борилган қидирув ишлари натижасида автомашина Элбек маҳалласи ҳудудидан олд чап томон ғилдираги ёрилган ҳолда топилган. 

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тўрттом маҳалласида яшовчи, муқаддам судланган 20 ёшли М.О. ва Нуробод тумани Барака кўчасида яшовчи 24 ёшли Х.Н. содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. 

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.