Россия чемпионати тўпурари Элдор Шомуродов жароҳат олди

Россия чемпионати тўпурари Элдор Шомуродов жароҳат олди

Россиянинг “Ростов” клуби ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг асосий ҳужумчиси Элдор Шомуродов кеча, терманинг Ироққа қарши ўртоқлик учрашувида жароҳат олди.

Маълум қилинишича, айни РПЛ тўпурари бўлиб турган футболчи оёқ мушакларини шикастлаб олган. Ҳозирча форварднинг жароҳати қанчалик жиддий эканлиги маълум қилинмади.

Ўзбекистон Миллий терма жамоаси бугун Тошкентга қайтиб келади ва футболчилар ўз клубларига йўл олишади. Элдор Шомуродов ҳам “Ростов” клубига қайтиб, тиббий кўрикдан ўтади. 

Маълумот учун, “Ростов” кейинги учрашувини РПЛнинг 9-тури доирасида ўз майдонида “Ахмат” жамоасига қарши ўтказади. Умид қиламизки, ўзбекистонлик футболчи ушбу учрашувни ҳам асосий таркибда бошлайди.

Айни пайтда Элдор Шомуродов 8-турдан кейин 7 та гол билан Россия чемпионати тўпурари бўлиб турибди. Ундан кейинги поғонани эса, Александр Соболев 6 та гол билан банд этиб турибди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.