Республикамизнинг аёллари сардори “Юқори босим – юқори хавф” шиори остида жисмоний фаоллик марафонида фаол!

Республикамизнинг аёллари сардори “Юқори босим – юқори хавф” шиори остида жисмоний фаоллик марафонида фаол!

Бугун эрта тонгдан Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги 6-“А” мавзесида “Юқори босим – юқори хавф” шиори остида жисмоний фаоллик марафони бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.Баситханова иштирок этди. Шунингдек, республика, шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари раис ҳамда мутахассислари, соғлиқни сақлаш муассасалари, санитария-эпидемиология назорати, халқ таълими ва мактабгача таълим муассасалари вакиллари, Ёшлар иттифоқи аъзолари, маҳалла фуқаролари йиғинлари, Сергели тумани ички ишлар бўлими, банк, солиқ, савдо ва бошқа корхоналар ходимлари, жами 800 нафарга яқин фаоллар қатнашди.

Очиғини айтсам, ҳар шанба куни эрта тонгдан бошланадиган бундай тадбирларда иштирок этаётганлар сони тобора кўпайиб бормоқда. Энг муҳими, уларнинг ҳеч бирини мажбуран олиб чиқишмайди, ҳамма ўз соғлиғи учун қайғурган ҳолда ўзи қатнашади бу марафонларда.

Шу кетишда бўлса, бирор йиллардан мазкур ўзига хос марафон билан ўн минглаб одамлар шуғулланса керак.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.