Президент неча кун дам олганини биласизми?

Президент неча кун дам олганини биласизми?

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 5 августидан эътиборан   қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар қилганди. 

Давлат раҳбарининг таътили Ўзбекистон ҳудудида ўтказилиши режалаштирилгани маълум қилинганди. 

Президент қисқа муддатли меҳнат таътилидан қайтиб яна давлат ишларига шўнғиб кетди. Шавкат Мирзиёевнинг айнан қайси санада расман ишга қайтгани маълум қилинмади. Катта эҳтимол билан давлат раҳбари душанба кунидан бошлаб, ўз вазифасини давом эттиришга киришган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 12 август куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва улардан самарали фойдаланиш, инвестицияларни, аввало, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўламини кенгайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Маълумот учун, ушбу таътил Шавкат Мирзиёевнинг Бош вазирлик ва Президентликдаги илк таътили экани таъкидланган эди. Яъни, Шавкат Мирзиёев 17 йил ичида – 14 йил Ҳукумат раҳбари ва 3 йил давлат раҳбари сифатида бирор марта таътилга чиқмаган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти фаолиятининг асосий кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига биноан, Президентга муддати 36 иш кунидан иборат йиллик ҳақ тўланадиган таътил берилади.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.