ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ “СИРЛИ МУРОЖААТЧИ” ТИЗИМИНИ ИШГА ТУШИРМОҚЧИ

ПЕНСИЯ ЖАМҒАРМАСИ “СИРЛИ МУРОЖААТЧИ” ТИЗИМИНИ ИШГА ТУШИРМОҚЧИ

 

Айтишларича, коррупция ҳолатларининг олдини олиш мақсадида “Сирли мурожаатчи” тизими жорий қилинар экан. Шу йилнинг иккинчи ярмида ишга тушириладиган бу тизим орқали холис фуқаро ва жамоатчилик назоратини жалб қилган ҳолда, Пенсия жамғармаси ходимлари фаолиятининг қонунийлиги ўрганилармиш. 

“Сирли мурожаатчи” орқали қайси бўғинда қандай муаммолар борлигини аниқлаб оламиз”, дейди Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Шуҳратжон Давронов. 

Бу яхши ташаббус, албатта. Аммо коррупцияга қарши курашмоқчи бўлганлар негадир икки жойда пенсия олган 4 ҳолатни байроқ қилиб, турли сайтларда зўр бериб айлантирмоқда. Бироқ бу ҳолатларда, ёки бўлмаса, вафот этган 69 киши номига, жазони ижро этаётган 6 нафар маҳбусга пенсия берилишида жамғарма ходимлари  “оппоқ” бўлиб чиқаётгани ғалати эмасми?!

Тизимдаги коррупциялашган нуқталарни соҳа ходимлари, айниқса, раҳбарият билмаслигига шубҳам бор. Агар буни аниқлашда қийналишса, кўчадаги пистачи хола, йўлдаги таксичи амаки билан гаплашсин, беш минутда реал картинкани чизиб беришади.


   Манба @xolisfikr

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.