“ПАРФЮМЕР” БИР ҚОТИЛНИНГ ТАРИХИ

“ПАРФЮМЕР” БИР ҚОТИЛНИНГ ТАРИХИ

Патрик Зюскинднинг “Парфюмер” асари 1985 йил нашр этилган бўлиб, жуда катта тезлик билан муваффақиятга эришган. Ёзувчи бош қаҳрамон Батистни Маркис де Сад, Наполеон Бонапарт билан бир хил даражага қўйиб, асар бошиданоқ ўқувчиларни қизиқтиришни бошлайди.

Воқэалар 18-асрда Парижда содир бўлади. Ёзувчи Батистнинг қотил эканлигини китоб муқовасиданоқ исботлашга уринади ( муқовада “Парфюмер” бир қотилнинг тарихи, деб ёзилган). Қаҳрамонимиз дунёга келиши биланоқ онаси қатл этилади. Воқеалар мобайнида у кимнинг уйида яшаса, у тарк этганидан сўнг ҳеч бир сабабларсиз ўша одамлар дунёдан кўз юмаверади.

Бошқа постмодернистик асарларга ўхшаб “Парфюмер” ни ҳам жанрини аниқлаш жуда қийин. Детектив, Билдунгсроман, тарихий, Кимстелрроман дейиш мумкин.

Китоб муқоваси, унинг қилган қотилликлари ва уни қидирувга берилиши қайсидир маънода детектив бўлса; бош қаҳрамоннинг туғилишидан то улғайиб нималарнидир ўрганиши Билдунгсроман; асар бошланиши, Париж 18-асрнинг тасвирланиши тарихий; унинг қобилияти, ўз қобилиятидан фойдаланиб бошқаларни ҳам шу қобилиятига бўйсундира олиши Кимстерроман - яъни художник, гений ҳақидаги романлигини кўрсатади.

Бироқ, детектив асарларда ёвузлик жазосини олиши, тинчлик жой-жойига қўйилиши керак. Дўстлик, оила ришталари, устоз ва ўқувчи орасидаги илиқ муносабатлар қаҳрамоннинг улғайишига қандайдир маънода таъсир кўрсатиши Билдунгсроман, яъни роман воспитания бўладиган бўлса, бу асарда ундай элементлар йўқ.

“Парфюмер” - ҳақиқий постмодернистик асар.

Гренуй Батист - гений образи. У ҳид лар тарихида револуция қилиш учун яратилган. Лекин ўзи ҳеч қандай ҳид таратмайди. Зюскинд роматисизмдан то модернизмгача генийларни қандай тасвирлашган бўлса ҳаммасидан фойдаланишга максимал ҳаракат қилган. Масалан, Гренуйнинг тоғликларга бош олиб кетиши романтисизмларга хос. Уни ушлаш пайтларида юқоридан пастга қараганида оломоннинг ўзи уни ўлимга маҳкум этиб, оз муддатдан сўнг у ўзи яратган шедеврдан фойдаланиб оломон олдига олиб келишганида барча унга муҳаббат, ачиниш, ҳудди фариштамисол бир мўъжизага қарагани ҳам генийнинг қўлидан келган бир қобилиятга мисол бўла олади.

Хулоса қилиб айтганда, “Парфюмер”ни яна бошқа томонлардан тўхтовсиз таҳлил қилиш мумкин. Шунингдек, Зюскинднинг ёзиш стили, фойдаланган сўзлари, ҳеч қандай очиқ саҳнанинг ўзи йўқлиги, ўқувчини асар охиригача ушлаб қола олиши ҳам бир қобилият.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.