Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари собиқ Сенат раисининг ҳозирги ўринбосарига айланди

Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари собиқ Сенат раисининг ҳозирги ўринбосарига айланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ўринбосари Светлана Ортиқова Ўзбекистон Бош прокурори ўринбосари этиб тайинланди.

Светлана Боймирзаевна Ортиқова 1962 йили Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. 1987 йили ҳозирги Тошкент давлат юридик университетини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос, 1993 йилдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида турли лавозимларда ишлаган. 

У 2010-2014 йиллари Олий Мажлис Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси вазифасида, шунингдек, 2010 йилдан 2015 йилгача Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Светлана Ортиқова Ўзбекистон парламентининг Юқори палатасида 2015 йилдан 2019 йилга қадар Сенатга раислик қилган Ниғматилла Йўлдошевга ўринбосарлик қилганди. Ниғматилла Йўлдошев 2019 йил июнида Ўзбекистон Бош прокурори этиб тайинланганди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябрида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг биринчи ўринбосари Эркабой Тожиев Қашқадарё вилояти прокурори этиб тайинланганди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.