Нима учун инсон қандай туғилганини эслай олмайди?

Нима учун инсон қандай туғилганини эслай олмайди?

Хар бир инсон болаликдаги кўплаб хотираларини ёдда тутади, аммо хаммасини хам эмас. Энг кучли хотира эгалари хам хар қанча уринишмасин туғилган пайтини, биринчи айтган сўзини, биринчи босган қадамини ва хатто болалар боғчасига борган илк даврини хам эслай олмайди. Кўпчиликнинг хотираси ўртача 3-7 ёшларга бориб узилади. Психологияда бу «болалик амнезияси» термини билан юритилади.

Бу терминни 1899 йили австриялик психолог Зигмунд Фрейд киритган. Болалик амнезиясининг асосий сабаби олинган информация (ахборотлар) нинг болалар ва катталарда турлича кодланиши хисобланади.  Агарда катта ёшдаги одамлар хотирасида кўплаб маълумотларни сақлай олса, болаликда улар даврий равишда йўқолиб қолиши мумкин. 

Бу тушунасиз холат. Негаки, ёш болаларнинг бош миясида секундига 700 тагача янги нейрон боғламлари хосил бўлган холда ахборотларни губка сингари шимиб олиши мумкин. Кўникмалар ва тил ўрганишга бўлган қобилиятга эса хар қандай тилмоч хасад билан қарайди.

Хотираларни сақлаб қолиш жараёни билан хомиланинг 6-18 ойларида шаклланадиган нерв хужайралари шуғулланади. Шу даврда қисқа ва узоқ вақтли хотира пайдо бўлади. Бу фикрларни гиппокамп назарияси инкор этади. Унга кўра гиппокамп – бош миянинг хотираларни сақлаш учун жавоб берадиган қисми хисобланади. Айнан гиппокамп бола туғилаётган даврда етарли ривожланмаган бўлади ва маълумотларни ёзиб қолишни имкони маълум муддат (йиллар) ўтгачгина пайдо бўлади. 

Яна бир гипотезага кўра болаликдаги хотираларни эсдан чиқаришнинг асосий сабаби бу даврда нутқнинг етарли шаклланмаганлиги, кўз билан кўра олинган воқеъликларни сўз билан боғлаш имконини йўқлиги деб тушунтирилади. Айрим психологлар эса бу назарияга скептик ёндашиб, умуман кар бўлиб туғилган болаларнинг хам хотира чизиғи 3-5 ёшга бориб тақалишини мисол келтиришади.   

Текшириш натижаларига кўра оддий одамлар ўқиб ўрганаётган нарсаларини тез эсда чиқариш хусусиятига эга. Астойдил эслаб қолишга харакат қилмаса инсон ўрганган нарсаларини тенг ярмини бир соатдан кейин эсдан чиқаради. 30- кунга бориб эса уларнинг 2-3 фоизигина ёдида қолади.

Яна бир гурух олимлар фикрича болаларнинг хаётини биринчи йиллари бш мия шу қадар кўп ахборотни қайта ишлайдики, уларни сақлашга жой қолмайди. Шу сабабли бош мия эски хотираларни ўчириб юборади, шу жумладан туғилган пайтингизни хам. 

Энг катта муаммо шундаки, бизнинг ёдимизда қолган хотираларга хақиқатда ишониш мумкинми? 3 ёшга тўлганингизда туғилган кунингиздаги торт, онангиз ёпиб берган кулча нон, қорбобонинг совғалари. Булар хақиқатда бўлганми? Балки уларни уйда сақланган оилавий видеотасмаларда кўргандирсиз, балки бу хақида катта акангиз айтиб бергандир… 

Олимларнинг фикрича, инсониятнинг болаликдаги хотираларини эсдан чиқариши фойдадан холи эмас. Негаки боланинг туғилиш пайтида кучли оғриқ хис қилади. Хаётни кейинча ўрганиш даврида хам бола кўплаб стресс холатлари бошдан кечирадики, уларни ёдда сақлаб қолиш рухий травмага сабаб булиши мумкин эди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.