Нарх-наво ошишига йўл қўйилмайди

Нарх-наво ошишига йўл қўйилмайди

  Барчамизга маълумки, жаҳон ҳамжамиятини ҳавотирга солган коронавирус кеча юртимизга кириб келгани расман маълум қилинди ҳамда ҳукуматимиз томонидан коронавирус хавфи сабабли Республикамизда карантин эълон қилинди. Шундан сўнг, баъзи фуқароларимиз орасида саросима пайдо бўлиб, озиқ-овқат маҳсулотларини ғамлашга илинжида ўзларини бозор, савдо коплекслари ва дўконларга ура бошлади.

 

Афсуски, халққа келган оғир синовдан ҳам ўз нафси йўлида фойда кўриб қолишга уринадиган тадбиркорлар ҳам учрамоқда. Ана шундай “уддабурон” тадбиркорларни фаолияти чек қўйиш озиқ-овқат маҳсулотлари нархини ошиб кетиши йўл қўймаслик борасида Тошкент вилояти солиқ бошқармаси томонидан зарур чора-тадбирлар олиб бориляпти. Хусусан, барча туман ва шаҳарларда махсус ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, улар деҳқон бозорлари ва савдо коплексларида озиқ-овқат маҳсулотларини асосиз равишда ошириб юборилишига қарши курашиш борасида кўламли ишларни амалга оширишмоқда.

 

Кези келганда айтиш керакки, ишчи гуруҳ вакиллари бугун эрта тонгдан бозорлар ва савдо комплексларига бориб, тадбиркорлар билан тушунтириш ишлари ўтказилиб, улардан нарх-навони сунъий равишда кўтармаслик бўйича кафолат хати олинди. Қисқасини айтганда барчаси назоратга олиниб расталардаги маҳсулотлар белгиланган нархлар асосида сотилмоқда.

 

Таъкидлаш керакки, карантин эълон қилинган шу даврда барчамиз саросима ва ортиқча ваҳимага берилмасдан ҳамжиҳатликда, хотиржам ва сабр билан енгишга ҳаракат қилинса фойдалироқ бўлади. Даромад топишни ўйлаб адашган тадбиркорларимиз сафида, вазиятни теран англаган кўплаб тадбиркорларимиз виждон амри билан савдо қилиб харидорларнинг дуоларини олишаётганини эътироф этиш жоиз.

 

ЭСЛАТМА: агар сиз айрим инсофсиз тадбиркорлик субъектлари томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига гувоҳ бўлсангиз, Давлат солиқ қўмитасининг (71) 244-98-98 "Ишонч телефони” ёки қисқа “1198” рақамли Сall-марказга, шунингдек, Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг “220  21” қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилишингизни сўраймиз. 

                    Тошкент вилояти давлат бошқармаси матбуот хизмати

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.