Наманганда аёл 2 нафар чақалоқни туғруқхонанинг 2-қаватидан улоқтириб, ўлдирди

Наманганда аёл 2 нафар чақалоқни туғруқхонанинг 2-қаватидан улоқтириб, ўлдирди

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни соат тахминан 04:30 ларда Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг туғруқ комплексига қарашли бинонинг орқа ховлисидан фуқаро Д.Х. (1996 й.т.) ва М.Т.(1997 й.т.) ларнинг 2019 йил 2 сентябрда туғилган қиз чақалоқлари тирик ҳолда топилиб, жонлантириш бўлимига ётқизилганлар, бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқлар вафот этишган. 

Бош прокуратура Матбуот хизматининг маълум қилишича, 2019 йил 9 сентябрь куни соат тахминан 03:30 ларда фуқаро Д.Х. 2019 йил 2 сентябрда туғилган фарзандини олдига кириб, уни оёқлари нотекис (нуқсонли) туғилганлигидан аччиқланиб, ундан қутилиш мақсадида ўз чақалоғи билан биргаликда, келгусида содир этаётган қилмиши фош бўлиб қолишини олдини-олиш мақсадида шу хонада ётган М.Т.нинг қиз чақалоғини ҳам олиб, дераза ойнаси орқали уларни туғруқ комплексининг 2-қаватидан пастга улоқтириб юборган. Оқибатда чақалоқлар оғир тан жароҳатлари олишган. 

Мазкур ҳолат юзасидан 2019 йил 9 сентябрда туман прокуратураси томонидан фуқаро Д.Х.га нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 2-кисми “а,в” бандлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ комплекси масъул шахсларига нисбатан 116-моддаси 4-кисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Д.Х. процессуал тартибда ушланган. 

Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.