Москвада Конор Макгрегорга доғистонлик блогер томонидан бутилка улоқтирилди

Москвада Конор Макгрегорга доғистонлик блогер томонидан бутилка улоқтирилди

 

Конор, кеча доғистонликлар ҳақида нима деганинг эсингдами?

- Ҳа, ёдимда.

- Агар сен Ҳабиб ва унинг жамоасини ёмон кўрсанг, унда нима учун бутун Доғистон халқи ҳақида бундай гапирасан?

- Бунинг сабабини сенга айтаман. Улар дўконларда менинг юзим тасвирланган товуқни сотишди. Улар менга ҳурматсизлик кўрсатишди.

- Менинг отам, акам - сен уларнинг барчасини қўрқоқ, деб ҳисоблайсанми?

- Ҳа, шундай деб ўйлайман.

- Нега улар қўрқоқ? (Бутилка отилади.) Отам ёки акам сенга нима қилишдики, сен уларни қўрқоқ деб атаяпсан?

Бутилкага чап берган Конор блогерга "Жим бўл, тентак" деб айтади!

PS. Бир кун олдин Конор барча Доғистон аҳлини қўрқоқ деб атаган эди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.