Мирзиёев: Ўтган 3 йил “репитиция” эди. Натижа олинадиган вақт келди

Мирзиёев: Ўтган 3 йил “репитиция” эди. Натижа олинадиган вақт келди

Жорий йилнинг 12 август куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев жаҳон иқтисодиётидаги рақобатни “шафқатсиз океан”га қиёслади. 

“Замон ўзгаряпти, маҳсулотга талаб ўзгаряпти. Шунга муносиб бўлганлар даромад топа олади. Одамларга нима манфаат келтирса, шуни қиламиз” деб айтиб ўтди мамлакат президенти.

Тармоқлар ва ҳудудларда экспортни ривожлантириш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари таҳлил қилинар экан, давлатимиз раҳбари ўтган уч йил биз учун “репитиция” – пойдевор бўлгани, энди натижа олинадиган вақт келганини таъкидлади. 

“Биз катта марра олдик. Халқимиз олдида улкан масъулият бу. Одамлар катта ишонч билдиряпти. Буни оқлаш учун ҳалол-пок, садоқат билан меҳнат қилишимиз керак”, деди Шавкат Мирзиёев.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.