МИБ қарздорга "тузоқ қурди"

МИБ қарздорга

Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Д.Расуловдан ундирувчи Д.Юлдашова фойдасига бир нафар фарзандининг таьминоти учун 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш белгиланган.

Мажбурий ижро бюроси Бағдод тумани бўлими томонидан алимент ундирувини ўз вақтида бартараф этиш учун мунтазам ижро ҳаракатлари амалга ошириб келинган.

Ўн миллион сўмдан ортиқ қарздорликка эга бўлган Д.Расулов ҳеч тутқич беришни хоҳламади. Давлат ижрочиси у билан телефон орқали суҳбатлашиб, алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатларини бир неча бор тушунтирсада, бироқ Д.Расулов ҳа деганда, алиментдан бўлган қарзини узишни истамасди. Давлат ижрочиси қарздорни ҳаттоки яшаш манзилидан ҳам топа олмаган.

Ниҳоят, қарздор Д.Расуловга нисбатан 03.07.2019 йилда қидирув эълон қилинди.

Бюронинг Бағдод туман бўлими ахборот таъминоти ва қидирув шўьбаси тезкор ходими томонидан қарздор Д.Расулов фойдаланаётган телефон рақамларини аниқлашиб, унга “қармоқ” ташлаб қўйишди.

Натижада, қарздорнинг ўзи “қармоққа илинди” - 26.09.2019 йилда қарздор Д.Расулов тунги вақтда уйига яширин кириб кетаётган вақтида ушланди ва тўғри маъмурий ишлар бўйича Бағдод туман судига олиб борилди.

Уни “анчадан буён” кутиб ўтирган судья Д.Расуловга Ўзбекистон Республикаси Мажбурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-4-моддасига асосан 15 сутка маъмурий камоқ жазоси тайинлади қўйди.

Келгусида Д.Расулов алимент пулини тўлаш лозимлигини яхшилаб ўйлаб кўриши учун етарли вақтга эга бўлди.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.