МИБ 160 минг сўм пора олган таъмагирни фош этди

МИБ 160 минг сўм пора олган таъмагирни фош этди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармаси томонидан Гурлан тумани “Чинобод” маҳалласида яшовчи фуқаро С.Х. нинг аризасига асосан тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.С. ҳозирги кунга қадар “Туямўйин-Урганч” МСҚФБ ДУК Гурлан туман бўлимида ишлаб келиб, ҳудуддаги истеъмолчиларни ичимлик суви тармоғига улаш бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш ва бунинг учун ҳақ олиш ваколатига эга бўлмасада, фирибгарлик йўли билан енгил даромад топишни ният қилди.

Жумладан, у фуқаро С.Х.нинг ишончига кириб, ўзини ичимлик сувидан фойдаланиш юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериши мумкинлигини, эвазига 160 минг сўм пул беришини айтиб, алдаб, ишончини суиистеъмол қилиб, 160 минг пулларни хизмат кўрсатиб турган хонасида олган вақтида МИБ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланган.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро М.С. томонидан ўз ихтиёри билан фуқаро С.Х.дан олган 160 минг сўмни тақдим қилган ва ушбу пуллар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.
М.С. фуқаро С.Х.нинг ишончини суиистеъмол қилган ҳолда унинг 160 минг сўм пулларини олиб, шунча миқдордаги мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритмоқчи бўлган.

Мазкур ҳолат бўйича М.С.га нисбатан 17.08.2019 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар сайт таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.